• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2025

МИБ ўз фаолиятини бошлаганидан буён 17 миллиард долларга тенг миқдорда маблағ ундирди

МИБ саккиз йиллик иш натижалари ҳақида маълумот берди: 2017 йилдан буён 219 триллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилган, бу жорий курс бўйича 17 миллиард долларга тенг.

580
0
МИБ

Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганидан буён ўтган қарийб 8 йил ичида 219 триллион сўмдан ортиқ ёки 17 миллиард доллардан ортиқ маблағ (эълон қилинган пайтдаги МБ курси бўйича) ундирилган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Шундан қарийб 95 трлн сўми давлат фойдасига, 67 трлн сўми тадбиркорлик субъектлари фойдасига, 46 трлн сўми банклар фойдасига ва 11,3 трлн сўмдан ортиғи фуқаролар фойдасига ундирилган.

Энергетика, сув таъминоти ва бошқарув сервис компанияларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 5 трлн сўмдан ортиқ маблағ ундирилган. "Темир дафтар," "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" дастурлари доирасида фуқароларга 3,6 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Болалар манфаатида 6,6 трлн сўм алимент ундирилган.

Алимент мажбуриятлари бўйича қарз ҳисобига 27,9 млрд сўмлик 179 та уй-жой, 3,7 млрд сўмлик 45 та автомашина ва 4,1 млрд сўмлик 280 та бошқа мол-мулк ўтказилган.

Бундан ташқари, давлат ижрочилари томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик ишлар натижасида 188 мингдан ортиқ оила яраштирилди.

Ишдан ноқонуний бўшатилган 5625 нафар фуқаролар ишга тикланиб, уларга 327,1 млн сўм иш ҳақи қарздорлиги тўлаб берилди.

580
0

Комментарии