Маълум қилинишича, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан байрам олди ва байрам кунлари йўловчилар сони ошишини инобатга олган ҳолда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоездида қўшимча қатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Қўшимча қатнов жорий йилнинг 5, 6, 7, 8 июнь кунлари йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:
Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:
Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14
Комментарии