Жорий йилнинг 11 июнь санасидан бошлаб, "Uzautotrans Service" МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Қатновлар ҳар куни Ютонг автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.
Маълумот ўрнида, чипта нархи 300 000 сўм этиб белгиланган.
Қўшимча маълумот учун телефонлар:
+998 71 207-87-00, +998 94 131-99-99, +998 88 666-15-15.
Комментарии