• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июня 2025

Президент чўкаётган икки қизни қутқариб, ҳалок бўлган эркакни мукофотлади

Тошкентдаги Бўрижар каналида қизалоқларни қутқариб, ўзи ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов “Жасорат” медали билан мукофотланди.

1360
0
Газета.uz

Шу йил 5 май куни Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкаётган икки қизни қутқариб қолган эркак “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

"Яккасарой туманида яшовчи икки нафар қизалоқ каналга тушиб кетди. Буни кўрган мард ва жасур ватандошимиз Абдуманноп Самиқов ўзини сувга ташлаб, норасидалар ҳаётини сақлаб қолди. Лекин, афсуски, бахтсиз ҳодиса рўй берди – бу эзгулик йўлида унинг ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, бу фидойилик бежиз эмас – Абдуманноп Самиқов ҳамиша одамларга яхшилик қиладиган, эл корига ярайдиган ватанпарвар инсон эди.

Давлатимиз раҳбари бу жасорат тарихини юрагига яқин олиб, аввало, марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди. Бугун ҳурматли Президентимиз марҳум Абдуманноп Самиқовни “Жасорат” медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ватан қаҳрамонларига ҳурмат кўрсатиш борасидаги эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Кучли ва меҳр-оқибатли жамиятда инсонийлик ҳеч қачон унутилмайди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам “Жасорат” медали билан тақдирланди.

1360
0

Комментарии