Андижон вилояти Экология бошқармаси хабарига кўра, Андижон шаҳар "Фаробий" МФЙда яшовчи фуқаро А.А томонидан шаҳар ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида 2 дона Ўрта Осиё бўриларини боқиб келганлиги аниқланган.
Жорий йил 23 май куни фуқаро ўз ихтиёри билан ушбу бўриларни "Усмонобод Файзи" МЧЖга қарашли Ҳайвонот боғига топширганлиги маълум бўлди. Ҳозирда бўрилар ветеринария кўригидан ўтказилганлиги, соғлом эканлиги аниқланди.
Бўриларнинг келгусида ҳайвонот боғида қолишлиги ва парвариши юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда.
Комментарии