• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 2 июня 2025

Навоийда "Қизил" китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

Қўшни давлат фуқароси илонларни республикадан олиб чиқишга уринганда, "Навоий" чегара божхона постида тўхтатиб қолинган.

1156
0

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Экология вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда "Навоий" чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси 15 бош тирик бўғма илонларни тегишли рухсатномаларсиз олиб чиқмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Унга тегишли 10 литр ҳажмли елим идишга жойланган мазкур илонлар "шарқ бўғма илони" зотига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Республикасида Устюрт платоси, Жанубий Оролбўйи, Возрождения яримороли, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти (Зомин тумани), Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятининг текислик ва тоғолди қисмида учрайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу илонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.


1156
0

Комментарии