• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 июня 2025

Фарғонада Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахс 15 йилга қамалди — видео

У “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ҳамда сотишни режалаштирган.

1050
0

2024 йилнинг 12 ноябрь куни ДХХ ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Поп тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомашина тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи фуқарога тегишли юк сумкасида 3 кг 887 гр “опий” ва 9 кг 839 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, у Тожикистон Республикаси фуқароси билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ҳамда сотиб, мўмай даромад топишни режа қилганлиги ва ушбу заҳри қотилни Тошкент вилоятининг Бўка туманида қабул қилиб олганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилиб, 2024 йилнинг август-сентябрь ойларида тожикистонлик наркосавдогар томонидан Бўка тумани ҳудудига етказиб берилган ва мазкур шахс қабул қилиб олиб, Данғара туманида жойлашган ўзига тегишли ер участкасига яшириб қўйган 1 кг 902 гр “опий” ва 857 гр “гашиш” моддалари ҳамда 1 дона “Макаров” пистолети, 2 дона ўқдон ва 18 дона патрон ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан ЖИБ Поп туман суди томонидан мазкур фуқаро ЖКнинг 28,246-моддаснинг 1- ва 2-қисмларида ҳамда 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1050
0

Комментарии