• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 мая 2025

Футбол ўйинида блогер ва юлдузлар ўртасида содир бўлган жанжал пранк бўлиб чиқди

Ҳолат юзасидан лойиҳа ташкилотчилари, ушбу жанжални саҳналаштирганлар ва унда иштирок этганларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар туман судига юборилди.

1244
0
Видеодан кадр

Кеча, футбол майдонида ҳаваскор ўйинчилар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 28 май куни тахминан соат 21:00 атрофида Шайхонтоҳур тумани, "Жар" ўйингоҳида "Likeсup" лойиҳаси доирасида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтган. Ўйин якунланганидан сўнг, 2004 йилда туғилган О.Ў. ижтимоий тармоқларда обуначиларини кўпайтириш ва ушбу ўйинга оммани эътиборни янада кўпроқ жалб қилиш (пиар) мақсадида гўёки жамоалар ўртасида жанжал келиб чиққанлигини саҳналаштиришган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилиб, турнир иштирокчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган. "Likeсup" лойиҳаси доирасида юз берган юқоридаги ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин эътирозлар келтириб чиққанлиги ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига сабаб бўлганлиги учун лойиҳа вақтинча тўхтатилган," - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан лойиҳа ташкилотчилари, ушбу жанжални саҳналаштирганлар ва унда иштирок этганларнинг барчасининг шахси аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

1244
0

Комментарии