• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 мая 2025

Академик Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, сенат раиси Танзила Норвоева ва Бош вазир Абдулла Арипов ҳамдарлик билдирди.

1062
0
nuu.uz

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, юртимизнинг таниқли математик олими Азимбой Саъдуллаев 2025 йил 28 май куни, 78 ёшида вафот этди. 

Азимбой Садуллаев ўзининг бой илмий мероси, фидокорона меҳнати, юқори салоҳиятли педагоглик фаолияти, ҳалоллиги ва инсоний фазилатлари билан Ватанимиз ва халқимиз олдида беқиёс хизмат кўрсатган олим эди.

Марҳум томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг "Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси" ва "Комплекс потенциаллар назарияси" соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, сенат раиси Танзила Норвоева ва Бош вазир Абдулла Арипов Азимбой Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдартлик билдирди.

"Истеъдодли олимнинг 200 дан ортиқ илмий мақолалари, 15 та монографиясида математика соҳасининг кўплаб долзарб масалалари атрофлича тадқиқ этилган. Академик А.Саъдуллаев жонкуяр ва талабчан устоз сифатида кўплаб ёшларга таълим-тарбия берди. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан доктори ва фан номзодлари тайёрланди.

А.Саъдуллаев 1995-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати сифатида самарали фаолият олиб бориб, қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, парламент назорати механизмларини такомиллаштиришда жонбозлик кўрсатди.

Академик А.Саъдуллаевнинг мамлакатимиз илм-фани ва таълим соҳасини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, у 2020 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

Таниқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Азимбой Саъдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади. Азимбой Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва бутун илмий жамоатчиликка чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз", - дейилади ҳамдардлик мактубида

1062
0

Комментарии