• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 мая 2025

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик стадиондаги оммавий муштлашувдан сўнг 14 суткагача қамалди - видео

Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар қаторига бир гуруҳ шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги киради.

1308
0
Видеодан кадр

Россиянинг Амур вилоятидаги Свободний шаҳар суди 11 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқди, деб хабар берди вилоят судлари Матбуот хизмати.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, барча фуқаролар 25 май куни футбол ўйини пайтида мактаб стадионида муштлашув уюштиргани учун полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

РИА Новости нашрининг хабар беришича, можаро турли жамоа вакиллари ўртасида содир бўлган. 27 ёшли эркак оммавий муштлашув оқибатида тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Баъзи ҳуқуқбузарлар учун жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар қаторига айбга иқрор бўлиш ва пушаймон бўлиш киради. Бир гуруҳ шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлди.

Суд уларнинг барчасини Россия Федерацияси МжТКсининг 20.1-моддаси (майда безорилик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди ва маъмурий қамоқ жазосини тайинлади: икки кишига - 12 сутка, тўққиз кишига - 14 сутка.

1308
0

Комментарии