Тўрт кунлик амалий машғулот давомида жамоалар ҳимояланган IT тизимларига киберҳужумларни моделлаштириш орқали заиф нуқталарни аниқлаш ва инфратузилманинг киберҳужумларга бардошлилигини синаш устида иш олиб бордилар.
Жамоа юқори даражадаги касбий тайёргарлигини намойиш этди ва мураккаб вазифаларнинг бир нечтасини муваффақиятли бажарди. Мусобақадаги иштирок Ўзбекистоннинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги миллий экспертизасини халқаро саҳнада тақдим этиш ва етакчи соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятини берди.
Асосий натижалар:
— 58 540 балл;
— 61 та ноёб аниқланган заифлик;
— Авиация сегментида 2-ўрин;
— Банк сегментида 6-ўрин.
Аниқланган заифликлар сони бўйича ChiLL Chayin жамоаси мусобақада 1-ўринни эгаллаган жамоа билан тенг натижани кўрсатди, уларнинг умумий баллари эса рақиб жамоанинг натижасидан ошиб кетди.
Standoff 15 — бу соҳадаги энг муҳим воқеалардан бири бўлиб, унда иштирок этиш Ўзбекистон мутахассисларининг юқори техник даражасини кўрсатиш ҳамда халқаро даражадаги амалий тажриба орттириш имконини берди.
— Биз учун бу шунчаки мусобақа эмас, балки Ўзбекистон энг кучли жаҳон жамоалари қаторида тенг рақобатчи бўла олишини кўрсатиш имкониятидир. Бундай юқори даражада мамлакатимизни тақдим этганимиздан фахрланамиз, — дея таъкидлади ONESECкомпанияси вакиллари
ONESEC компанияси ахборот тизимлари, серверлар, веб-сайтлар, локал ва корпоратив тармоқларни киберхавфсизлик билан таъминлаш бўйича тўлиқ хизматлар комплексини тақдим этади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии