• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 мая 2025

Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда халққа товон тўланиши таъминланади

Депутатлар Ўзбекистонда атом электр станциялари қурилиши бошланиши фонида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конверсиясига Ўзбекистоннинг қўшилиши ҳақида”ги қонун қабул қилди.

1095
0
x.com

Бугун, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, Халқаро конвенцияга қўшилиш натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар Ўзбекистон учун ҳам татбиқ этилади. Ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланишини таъминлайди.

Вена конвенциясига қўшилиш зарарни қоплашнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳуқуқий механизмларини таъминлаб, жабрланувчиларни ҳимоя қилишни кучайтиради, ядровий қурилмалар операторининг аниқ мажбуриятларини белгилайди ва юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ишончли молиявий кафолатларни яратади. Бу эса, миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни оширади, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва ядровий жавобгарлик соҳасидаги замонавий стандартларга риоя этилишини таъминлайди.

Конвенцияга қўшилиш қуйидаги имкониятларни яратади:

— фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилаш;

— ядровий қурилмалар операторининг аниқ мажбуриятларини белгилаш ва юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш учун ишончли молиявий кафолатларни яратиш;

— миллий ядро хавфсизлиги тизимига ишончни ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш.

Конвенция ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар натижасида юзага келган ядровий зарар учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек ядровий зарардан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилайди.

Мазкур Конвенцияни ратификация қилиш атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш кўлами кенгайиб бораётган ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларининг халқаро даражада тан олинишига ва натижада етказилиши мумкин бўлган ядровий зарарларнинг ўрнини қопланиши кафолатланишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

1095
0

Комментарии