• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 мая 2025

Тошкентдаги “IN-FIN-STORY INVEST” ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қайд этилишича, 800 нафар фуқароларга умумий 209,2 млрд сўм зарар етказилган.

1171
0
ИИВ

ИИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида фуқароларга кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотиш билан шуғулланган “IN-FIN-STORY INVEST” ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олинган. 

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд 263 млн сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳозирда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09:00 дан 21:00 га қадар иш олиб бормоқда.

"Терговни ҳар томонлама тўлиқ амалга ошириш учун “IN-FIN-STORY INVEST” ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга мурожаат қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

1171
0

Комментарии