Тошкент вилоятида Қибрай тумани ИИБ ҳамда ДХХ ҳудудий бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида Ангрен шаҳрида яшовчи 1971 й.т. аёл (Х.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2003 й.т. қиз (З.А.) ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига фоҳишалик учун олиб кетаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Аниқланишича, аёл ва 22 ёшли қизнинг Россияга бориш учун йўл ҳақи ва бошқа харажатлари Санкт-Петербургда яшовчи “Зуля” исмли аёл томонидан қопланган. Бунинг эвазига қиз кейинчалик фоҳишалик билан шуғулланиши керак бўлган. Шунингдек, аёл қизни етказгани учун “Зуля”дан маълум миқдорда ҳақ олишга келишган.
Ушбу шахсга нисбатан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми “а”,”з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии