• 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 715 сум
    -45.08
  • 14 730 сум
    25.61
  • 162 сум
    1.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 мая 16:31

Йил бошидан буён қарзлар туфайли 15,5 минг нафар Тошкентлик сув таъминоти тизимидан узиб қўйилди

"Ўзсувтаъминот" АЖ ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари тўғрисида маълумот эълон қилди.

182
0
UzNews.uz

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ичимлик сув таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан маълумот берилди:

2025 йилнинг ўтган даврида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда сув таъминоти ва оқова сув тизимларига жами 2 285 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.

Бунда энг юқори кўрсаткичлар:

1. Сирдарё вилоятида – 433 та;

2. Наманган вилоятида – 194 та ва

3. Тошкент вилоятида – 180 тани ташкил этади.

Жами аниқланган қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига жами 47 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Жами аниқланган қонунбузарликлар туфайли жамият манфаатларига жами 47 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан республика бўйича 20,2 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган. Ушбу ҳолатларнинг 15,5 минг таси, яъни энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Ўтган давр давомида сув таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича 49,9 минг нафар истеъмолчидан жами 165,9 миллиард сўмлик маблағни ундириш мақсадида фуқаролик ва иқтисодий судларга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Киритилган ишлар бўйича судлар томонидан 21,4 минг та 55,2 миллиард сўмлик суд қарорлари қабул қилиниб, бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ижро варақалари ижросини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

182
0

Комментарии