• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 26 мая 2025

Ушбу ҳафтада ёмғир ёғиб, ҳарорат +22 даражагача пасайиши мумкин

Синоптиклар янги иш ҳафтасида кузатиладиган об-ҳавони эълон қилди.

1184
0
UzNews.uz

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади.

Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда, эртага 27 май куни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +27 даража, эртага +22…+25 даража,  28-30 майда +25…+30 даража, баъзи жойларда +32 даражагача бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда: бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +29…+31 даража бўлади.

Эртага асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат  +23…+25 даража бўлади.

28 май, чоршанба куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +28…+30 даража бўлади.

29-30 май кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади,  фақат 29 майда кечга томон, 30 майда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Шамол вақти-вақти билан 12-14 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда  чанг-тўзонлар билан кузатилади.

1184
0

Комментарии