• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 мая 2025

Оддий аскарликка $1,5 минг, офицерлик учун $2 минг: пора эвазига ишга киритмоқчи бўлган адлия ходими қўлга олинди

Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган ИИОга ишга киритиш учун ўзича турли хил нарх "ставка"ларини қўйган.

1080
0
t.me/xavfsizlik_uz

Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг мансабдор яқин танишлари орқали ички ишлар органларига мўмай пул эвазига осон ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. 

Қолаверса, бу ушбу шахс лавозимларнинг мавқеи ва мансабига қараб ўзича нарх ҳам белгилаб, оддий аскарлар таркибидаги лавозимларга киритиб қўйиш учун 1500 АҚШ доллари, офицерлар таркибидаги лавозимларга ишга қабул қилиш учун эса 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “уддабурон” адлия ходими воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн 295 минг сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1080
0

Комментарии