• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 мая 2025

Ўзбекистонликлар ўртача нечи ёш умр кўришади?

Статистика қўмитаси Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳақида маълумотларни маълум қилди.

1899
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. 

Бу кўрсаткич 2023 йилда 74,7 ёшни ташкил этган. Йиллар кесимида Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги динамикаси қуйидагича:

— 1991 йилда – 66,4 ёш;
— 1995 йилда – 69,1 ёш;
— 2000 йилда – 70,8 ёш;
— 2005 йилда – 71,8 ёш;
— 2010 йилда – 73 ёш;
— 2015 йилда – 73,6 ёш;
— 2020 йилда – 73,4 ёш;
— 2024 йилда – 75,1 ёш.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

1899
0

Комментарии