Мазкур тадбир Ўзбекистон Президентининг ПҚ–61-сонли Қарори доирасида Ўзбекистон Миллий банки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ярмарканинг асосий мақсади — битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий йўналишини белгилаш ва ёшлар бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ярмарка доирасида қуйидагилар тақдим этилган:
• 700 дан ортиқ йирик компания, банк, агентлик ва ишлаб чиқариш корхоналари;
• 2–3-босқич талабалари учун амалиёт ва стажировка имкониятлари.
NBU томонидан қўллаб-қувватлаш:
“Келажакка қадам” дастури доирасида NBU битирувчи ёшларнинг бизнес ғояларини амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги учта янги кредит маҳсулотини тақдим этди:
— “Келажакка биринчи қадам”;
— “Келажак учун старт”;
— “Ёрқин келажак сари”.
Ўтказилган кенг кўламли тадбирнинг натижалари (21-23-май):
• 52 720 нафар талаба ташриф буюрди;
• 26 636 та нафар талаба иш берувчилар билан суҳбат ўтказди;
• 4 967 та иш ўринлари аниқланди;
• 924 та талаба ўз бизнес лойиҳаларини тақдим этди.
NBU ушбу талабалар учун ёрқин ва аҳамиятли бўлган тадбирнинг барча иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда барчага омад тилайди!
Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии