Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 19 май куни Ўзбекистон бўйича 28-33 даража, жанубда 35 даражагача бўлган қулай ҳарорат фонида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда.
Эртадан ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасида кундуз кунлари ҳаво 35-38 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача исийди.
Иш ҳафтасининг охирига келиб, салқин ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши ҳисобига ҳарорат 30-32 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанғ-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 22-23 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 22-23 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкентда 19-23 май кунлари ҳаво бироз булутли, вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳарорат 28-30 даража бўлади, 20-22 майда аста-секин 35-38 даражагача кўтарилади, 23 майда 30-32 даража бўлади. 22-23 майда шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чан-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Комментарии