• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 мая 2025

Тошкент вилоятида мактаб битирувчилари "сўнгги қўнғироқ"қа пул учун ўғрилик қилишди — видео

Ангрен шаҳрида мактаб ўқувчилари кўчада турган Damas’ни очиб, ичидаги 11 млн сўм пулларни ўғирлаб кетишди.

1709
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 16 апрель кунидан 17 апрель кунига ўтар кечаси Ангрен шаҳри "Нурчи" маҳалласида номаълум шахс Damas русумли автомашинадан пул маблағлари ўғирлангани ҳақида ҳудудий Ички ишлар бўлимига хабар келиб тушган. Ҳолат ўрганилиб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бу қилмишни 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчи содир этгани аниқланиб, фош этилди ва улар процессуал тартибда ушланди.

Дастлабки тергов давомида гумонланувчилар ушбу ўғирланган пулларни мактаб битирув кечаси учун керак бўлган харажатларни қоплаш мақсадида олганини билдирган.

"25 май учун ўтиришимизга пул керак бўлиб қолганди. Болалар билан тўрт киши бўлиб, йиғилиб, эрталаб соат 5 ларга яқин Damas’ни мўлжаллаб, очдик. Ичидан 11 млн сўм пул чиқди. Пулларни тўрт киши бўлиб олдик", - дейди гумонланувчи йигитлардан бири.

Улардан яна бирининг айтишича, йигитлар ўша ерда турган "Жигули"ни ҳам очиб кўришган. Аммо, у машинадан пул чиқмаган.

1709
0

Комментарии