Маълум қилинишича, Тошкентдаги Бўрижар каналида чўкаётган қизни қутқариш чоғида 43 ёшли эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 5 май куни содир бўлган.
"8 ёшли қиз каналда оёғини ювмоқчи бўлган. Ёнидаги қиз уни қутқармоқчи бўлган. Сўнгра иккаласи ҳам сувга тушиб кетган. Хўжайиним қизни ўзини сувдан чиқариб, ўғлимга берди. Ўзи эса бир зумни ичида чўкиб кетди. Ҳали ҳам кўзимни олдида сувга сакрагани турибди. Сузишни зўр билардилар. Ё сув ютганми, ё сув совуқлиги учун томири тортишганми, билмадим",- дейди марҳумнинг аёли.
Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, ҳозир мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии