• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 19 мая 2025

Эндиликда ўзбекистонликлар Россияга киришдан олдин онлайн рақамли рўйхатдан ўтишлари керак

Россияда чет эл фуқаролари учун Федерацияга киришдан 72 соат олдин рақамли рўйхатдан ўтиш ва QR кодни кўрсатиш тартиби жорий этилмоқда.

1835
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 30 июнь санасидан бошлаб, Россияга визасиз режимда келаётган чет эл фуқаролари "Давлат xizmatlari RuID" иловаси орқали олдиндан рақамли рўйхатдан ўтишлари шарт бўлади.

Маълум қилинишича, Россия Федерациясига киришдан камида 72 соат олдин ариза топшириб, кўрсатиладиган QR кодни олиш зарур бўлади.

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар талаб этилади:

иловада шахсий кабинет яратиш;

фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;

тахминий қолиш муддатларини кўрсатиш.

Фақатгина фавқулодда ҳолатларда (касаллик, қариндошнинг вафоти) ариза келишдан камида 4 соат олдин топширилиши мумкин.

Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:

Беларус фуқаролари;

6 ёшгача бўлган болалар;

виза ёки вақтинчалик яшаш рухсатномаси/доимий яшаш рухсатномаси билан келаётганлар.

"6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани ота-оналар ёки қонуний васийлар топширади - агар уларнинг ўзларида амалдаги кириш рухсатномаси мавжуд бўлса",- дейилади хабарда.


1835
0

Комментарии