Истанбул аэропортида текширув чоғида Чимкентдан келган уч нафар ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Багаж кўздан кечирилганда шубҳали ҳеч нарса топилмади. Бироқ, аёлларнинг ўзини сканерлашда бел соҳасида юқори зичлик қайд этилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлларни шаҳар шифохонасига олиб борган, у ерда рентген текшируви ёрдамида жинсий аъзосида номаълум жисмлар борлиги аниқланган.
Шифокорлар аёллардан умумий оғирлиги 6 кг 28 г бўлган 120 та турли оғирликдаги олтин буюмларни чиқариб олишган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии