• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 15 октября 2020

Энди барча элчи ва бош консуллар Сенатга ҳисобот беради

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари фаолиятига доир ҳисоботларни эшитиш жорий этилади.

939
0
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламентнинг назорат таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда Қуйи палата ахборот хизмати маълум қилди.  

Қайд этилишича, Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг фаолиятига доир ҳисоботларни бевосита ёки видеоконференцалоқа шаклида эшитиш амалиёти жорий этилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигининг ошишига, Давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратининг амалга оширилишига хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

939
0