• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 19 мая 2025

Энди кассада паролни баланд овозда айтишингиз шарт эмас: "ТЎРТТА БИР"!

Энди тўлов учун телефон ва тоғларга сайоҳат қилиш истаги кифоя.

1363
0

InfinBANK ва тўлов тизими TezQR ҳамкорлигида UzCard карталари эгалари учун янги функцияни ишга туширди: карта ёнинизда бўлмаса ҳам, мобил илова орқали бир пастда тўлов қилиш мумкин. Сизга керак бўладиган фақат смартфон ва InfinBANK иловаси. Хавфсиз, тез ва комиссиясиз.

TezQR — бу UzCard’дан нақд пулсиз тўлов қилишнинг қулай ва замонавий усули. TezQR ёрдамида сиз нақд пул ёки жисмоний картасиз ҳам харидларни амалга оширишингиз мумкин. Ҳатто картангизни уйда унутган бўлсангиз ҳам, тўлов қилиш имкони мавжуд — фақат телефон керак холос.

TezQR қандай ишлайди?

• Кассирга TezQR орқали тўлов қилмоқчи эканлигингизни айтинг ва кассирдан оқ терминалда ёки QR-код акс этган исталган бошқа терминалда кодни чиқаришини сўранг.

• InfinBANK иловасини очинг ва TezQR белгиси (тўқ сариқ логотип)ни босинг.

• QR-кодни сканерлаб, UzCard орқали тўловни амалга оширинг.

Ушбу хизмат ҳеч қандай фоиз ёки қўшимча комиссия олмайди, фақат тўғридан-тўғри тўловлар амалга оширилади.

Хизматнинг ишга туширилиши муносабати билан InfinBANK махсус акция эълон қилади:

10 ҳафта — 10 та “Le Chalet by Amirsoy” дам олиш шалелари учун сертификат!

Ҳар бир сертификат — бутун оилангиз билан тўрт кишилик шаледа бир кеча тоғда дам олиш имконияти.

Қандай иштирок этиш мумкин:

InfinBANK иловасида TezQR орқали тўлов қилинг;
Камида 300 000 сўм миқдорида бир марталик харидни амалга оширинг;

Табриклаймиз! Сиз автоматик тарзда акцияда иштирокчисиз.

Ҳар ҳафталик ғолиблар InfinBANK’нинг расмий Instagram саҳифасида эълон қилинади.

Қандай бошлаш мумкин:

• InfinBANK иловасини юклаб олинг (App Store ёки Play Market);Ъ
• Ҳар қандай банкнинг UzCard картасини иловага боғланг;
• TezQR орқали камида 300 000 сўмлик тўловни амалга оширинг.

TezQR’нинг афзалликлари:

• Хавфсизлик: карта бермайсиз, PIN-код айтмайсиз, киритмайсиз;
• Тезлик: тўлов дарҳол амалга оширилади;
• Комиссиясиз: товар нархи қанча бўлса, шунча тўлайсиз;
• Универсаллик: исталган банк картаси ва ҳар қандай смартфонда ишлайди.

InfinBANK фойдаланувчиларини нафақат қулай рақамли хизматлар, балки ҳақиқий совғалар билан ҳам хурсанд қилишда давом этади. Акцияда иштирок этинг, тўловларни осон бажаринг — ва Amirsoydagi дам олиш оилангиз учун кутилмаган совға бўлсин.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1363
0

Комментарии