• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 мая 2025

Навоий КМКнинг олтин ўғирламоқчи бўлган 3 нафар ишчиси қўлга тушди

Улар тил бириктириб, таркибида соф олтин бўлган 2 кг ярим тайёр маҳсулотни ўғирламоқчи бўлишган.

1019
0
t.me/xavfsizlik_uz

ДХХ Матбуот хизматининг хабар қилишича, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида фаолият юритувчи 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси осон бойлик орттириш ниятида ўзаро олдиндан тил бириктиради.

Улар келгусида талон-торож қилиш мақсадида таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 кг ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Олтин илинжи”даги ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилди.

Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1019
0

Комментарии