• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 мая 18:23

Ўзбекистонда "Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган" белгиларини ўрнатиш асослилиги қайта кўриб чиқилади

Ҳукумат қарорида зарурат бўлмаганда ўрнатилган белгиларни олиб ташлаш ва тақиқларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи тахтачаларни ўрнатиш чоралари кўзда тутилган.

194
0

Ўзбекистонда "Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларини ўрнатишнинг асослилиги тўлиқ қайта кўриб чиқилади, дейилади ҳукумат қарорида.

Унга кўра, зарурати бўлмаган жойларга ўрнатилган белгилар олиб ташланади.

Бунда тегишли белгиларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот лавҳалари ўрнатилиши таъминланади.

Ушбу белгиларда кўрсатилган ҳаракатланиш вақтидан ташқари вақтда транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туришига рухсат этилади. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгиси остига "7:00 - 21:00" вақти кўрсатилган тахтача қўйилган бўлса, бу жойда 21:00 дан 7:00 гача бемалол тўхтаб туриш мумкин ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

194
0

Комментарии