• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 мая 2025

Тошкентдаги темирйўлда “селфи”га тушмоқчи бўлган 2 нафар болани ток урди

Болаларнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди.

905
0

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Юнусобод туманидаги “Жоме” бозори яқинидаги “Чуқурсой” темирйўл станциясида рўй берган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Келтирилган маълумотларга кўра, ердан 1 м баландликка кўтарилган бола катта кучланишдаги ток сабаб куйгандан кейин вагон четидаги зинага осилиб қолган.

Болаларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, республика шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг Комбутсиология бўлимига олиб келинган.

“Беморлар 12 ва 13 ёшда бўлган. Бирининг аҳволи қониқарли бўлганлиги учун уйга жавоб берилди. Лекин яна бир беморда Оғирлик даражаси бош, юз, қўл ва оёқларида куйиш жароҳати бор, яъни 50 фоиз куйиш жароҳатини олган. Ўтказилган даво муолажаларидан сўнг умумий аҳволи яхшиланди”,- дейди шифокор.

905
0

Комментарии