Тошкент шаҳрида яшовчи, 34 ёшли Х.Ш. Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми "в" банди (товламачилик) билан айбдор деб топилиб, жазога тортилди. UzNews.uz мухбири бу ҳақдаги суд ҳужжатларини ўрганди.
Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи Ўзбекистонда “жиноят олами” бўйича норасмий “обрў” - “қонундаги ўғри” номга эга бўлган “Бахти ташкентский” тахаллуси остидаги Б.Кудратуллаев, унинг ўғли Б.нинг уюшган гуруҳ раҳбарлигидан хабар топиб, ўзининг бу оламдаги фаол аъзоси бўлишга киришган. Судланувчи эркак Б. билан ўзаро яқин муносабатларга кириб, унинг жиноий фаолият олиб боришига хайрихоҳ сифатида бирлашган.
Қайд этилишича, у Б.Кудратуллаев томонидан Самарқанд вилоятига “положенец” қилиб тайинланган шахс раҳбарлик қилаётган уюшган гуруҳга қўшилган. Гуруҳ аъзолари Самарқандда “кўчани қўлга олиб”, ноқонуний равишда бойлик орттиришни мақсад қилган ва товламачилик ҳаракатларини содир этиб келган.
ЖИБ Учтепа туман судининг ҳукми билан судланувчи эркакка Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Комментарии