• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2025

Ўзбекистон Афғонистонга 26 тоннадан ортиқ сара уруғлик етказиб берди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги афғон фермерлари ва аграр тузилмаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шаклида инсонпарварлик ёрдамини тақдим этди.

1414
0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонга бепул қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Афғонистон қишлоқ хўжалиги, ирригатсия ва чорвачилик вазири бошчилигидаги делегатсия Ўзбекистонга ташриф буюрган. Меҳмонлар Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги агрокорхоналар, агрокластерлар, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти билан танишди. Уларга қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, серҳосил уруғлик етиштириш, замонавий суғориш технологиялари ва қайта ишлаш саноатидаги ютуқлар намойиш этилди.

Ташриф якунида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги афғон фермерлари ва аграр тузилмаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини топширди.

Хусусан, қуйидагилар топширилди:

- 5 тонна пахта чигити (200 гектарга);
- 20 тонна гуруч (100 гектарга);
- 500 кг мош (25 га учун);
- 187 кг сабзавот уруғи;
- 600 кг юқори сифатли полиз экинлари уруғи.

1414
0

Комментарии