• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2025

Тошкентда 2 нафар электросет ходими $10 минг пора билан ушланди

Улар электромобилга қувватлаш ускунаси учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, $15 минг талаб қилган.

938
0

Маълум қилинишича, Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида электромобилга қувватлаш ускунаси учун рухсатнома олиб бериш ва уни ўрнатиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган туман электросет тармоқлари корхонаси ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу шахслар фуқародан сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланди.

Коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумонланаётган ушбу шахслардан бири туман электр таъминот бўлимида бош муҳандис лавозимида фаолият олиб борган бўлса, яна бири шу ташкилотда электр устаси бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга кўра, электромобилларни қувватловчи ускуна ўрнатиб, тадбиркорлик қилиш учун дастлаб "Ягона дарча" га мурожаат қилиш керак. Шундан сўнг, электр тармоқлари корхонаси томонидан техник ва тармоқ имкониятлари, кадастр ҳужжатлари ўрганилади.

"Бу жараёнда танланган ҳудуд ва аризачининг техник инфратузилмаси белгиланган талабларга жавоб берса, алоҳида лойиҳа ишлаб чиқилади. Шундан сўнг, фаолият юритишга рухсат берилади. Бу ишларнинг барчаси бепул амалга оширилади. Фақат зарур техника ва ускуналар учун тўлов қилинади, холос",- дейилади хабарда.


938
0

Комментарии