• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2025

Андижонда шаҳар суди раиси пора билан қўлга олинди

Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раисига нисбатан бир нечта моддалар билан жиноят иши очилди.

1466
0
Видеодан кадр

Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э 30 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю.Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

1466
0

Комментарии