Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов Москвага амалий ташрифи доирасида Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги қатор йўналишлардаги ҳамкорлик икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
Учрашув якунида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Тошкентда Россия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланган эди.
Комментарии