• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2025

Вазирлар Маҳкамаси биносини маданий мерос объектлари реестрига киритиш таклиф этилмоқда

Бир нечта турар-жой бинолари, ҳукумат биноси ва Бенков номидаги санъат мактаби бинолари мажмуасини Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритиш режалаштирилган.

946
0

Маданий мерос агентлиги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Мақсад Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлган моддий маданий меросни муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш ва ундан фойдаланиш устидан давлат назоратини таъминлаш, шунингдек, ёдгорликларни тизимлаштириш, уларнинг рўйхатини шакллантириш, тарихий қийматини сақлаш ва аҳамиятини оширишдан иборат.

Хусусан, реестрга пойтахтда жойлашган қуйидаги объектларни киритиш режалаштирилган:

• М. Ганди кўчасидаги турар жой биноси;

• Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаби бинолари мажмуаси;

• Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасидаги уйлар;

• Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биноси;

Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти биноси;

• Ш. Руставели кўчасидаги уйлар.

Шунингдек, рўйхатга республика бўйлаб 100 дан ортиқ турли объектларни, жумладан, музейлар, масжидлар, шифохоналар, мактаблар ва бошқаларни киритиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳа муҳокамаси 23 майга қадар давом этади.

946
0

Комментарии