• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2025

Ўзбекистон дунёда гўшти энг арзон сотиладиган мамлакатлар қаторида — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда Қирғизистондан кейин гўшт нархи бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.

1787
0
UzNews.uz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон дунёда гўшт нархи энг арзон бўлган давлатлар қаторига киради.

Мутахассислар фикрича, айни пайтда Ўзбекистондаги бозорларнинг арзонлаштирилган расталарида 1 кг мол ва қўй гўшти ўртача 65-75 минг, савдо расталарида 90-95 минг, савдо марказларида эса 95-100 минг сўмдан сотилмоқда.

Тошкент шаҳридаги арзонлаштирилган расталарда 65-75 минг сўмлик гўштни харидорларнинг 15-18 фоизини, 90-95 минг сўмлик рўзғорбоп гўшт эса 82-85 фоизини, 110-130 минг сўмлик суяксиз (лахм) гўшт эса атиги 1-2 фоизини ташкил этади.

Яна бир жиҳат, пойтахт бозорларида гўштни аҳолининг харид қобилиятига мос равишда қисмларга бўлиб сотиш йўлга қўйилган. Жумладан, гўшти ажратилган суяк (рагу) 25-30 минг сўм, қовурға 85-95 минг сўм, суяксиз гўшт (лахм) эса 110-130 минг сўм атрофида.

Таqqослайдиган бўлсак, Россияда 1 кг мол гўшти 10-12, Беларусда 6-8, Қозоғистонда 7-11, Тожикистонда 8-10, Грузияда 9,5-12, Озарбайжонда 9,5-12,5, Туркияда 12-14 доллар, шунингдек, иқтисодиёти ривожланган давлатлар Швецияда 46,2, Исландияда 38,86, Жанубий Кореяда эса 28 доллар атрофида сотилмоқда.

"Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон дунёда гўшт энг арзон сотиладиган давлатлар қаторида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қирғизистондан кейинки иккинчи ўринни эгаллайди", - дейилади хабарда.

Гўшт ишлаб чиқаришга бевосита таъсир кўрсатувчи омилларни ҳам таҳлил қиладиган бўлсак, 2025-йилнинг биринчи чорагида гўшт ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар – жумладан, ем-озуқа, электр энергияси ва ёқилғи-мойлаш материаллари нархлари кескин ошган.

1787
0

Комментарии