• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 мая 2025

3 та вилоятда қарийб 88 кг наркотик моддасини олмоқчи бўлган шахслар ушланди

Умумий оғирлиги қарийб 88 кг бўлган, баҳоси 35 млрд 500 млн сўмни ташкил этган мазкур гиёҳвандлик воситалари вақтида тўхтатилмаганида 222 минг инсонни заҳарлаши мумкин эди.

1248
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлари натижасида 1971 йилда туғилган Лутфулло ва 1994 йилда туғилган Бекзод исмли шахслар Сирдарё вилоятида жойлашган дала майдонидаги яширилган жойдан 3 дона қора сумкага жойланган гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланди.

Тадбир давомида жуда катта миқдордаги, жами оғирлиги 77 кг 410 грамм гиёҳвандлик моддалари олинди.

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган Раҳим, Хуршид ва 1990 йилда туғилган Аҳмад исмли шахслар Наманган вилояти Учқўрғон туманида яширилган жойдан катта миқдордаги 5 кг гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланди.

Навбатдаги ҳолатда ҳам жуда катта миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олди олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Андижон вилоятида ўтказилган тадбирда 1998 йилда туғилган Тимофей ва 1994 йилда туғилган Суннат исмли шахслар Пахтаобод туманида Бек МФЙ ҳудудидаги дала майдонига яшириш йўли билан кўмиб қўйилган 5 кг синтетик гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчиларнинг яшаш манхили ҳам холислар билан кўздан кечирилганда умумий оғирлиги 364 грамм гиёҳвандлик воситалари грамларга ажратилиб, сотиш учун ишлатиладиган пакетлар, ноутбуклар далилий ашё сифатида олинди.

Юқоридаги мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиё чораси қўлланилган.

Мазкур тезкор тадбирлар натижасида жами 87 кг 774 грамм гиёҳвандлик воситаси, шундан 5 кг 364 грамм синтетик гиёҳвандлик моддаси, 26 кг 410 грамм опий, 56 кг гашиш моддаларини ташкил қилиб, баҳоси 35 млрд 500 млн сўмлик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олди олинди. Мазкур гиёҳвандлик воситалари вақтида тўхтатилмаганида 222 минг инсонни заҳарлаши мумкин эди.

1248
0

Комментарии