• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 8 мая 2025

Андижонда Фарғона канали қирғоғи ўпирилиб, сув тошиб чиқди — видео

Ҳодиса тафсилотлари очиқланиб, 600 га яқин хонадонни сув босгани маълум қилинди.

766
0

Бугун, 8 май куни соат 8:00 атрофида Андижон вилоятидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона магистраль каналининг ПК-194+60 пикетида кичик ГЕС қуриш ишларини олиб бориш жараёнида каналнинг дамбасини сув ювиб кетган.

Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳи тузилиб, зудлик билан воқеа жойига етиб борилган.

Қайд этилишича, Андижон сув омборидан сув чиқиши тўхтатилди. Ҳозирда каналда 30 м3/сек сув қолган бўлиб, соат 14:00 гача тўлиқ тўхтатилади.

Каналдаги ўтган сув Қуйи Жанубий Фарғона каналига йўналтирилмоқда. Ҳозирда аҳоли хонадонларига сув оқишини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

"Каналнинг дамбасини тиклаш бўйича штаб ташкил этилиб, раҳбар ходимлардан иборат доимий навбатчилик йўлга қўйилган. Фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун 10 та самосвал, 4 та кара, 2 та бульдозер, 8 та экскаватор ва 50 дан ортиқ ишчи-ходимлар жалб қилинди",- дейилади вазирлик хабарида.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 100 тага яқин хонадонга сув кирган бўлиб, шундан 30 хонадонни ичига, 70 та хонадонни томорқасига сув кирган.

Гидрометеорология хизмати агентлиги мазкур ҳодиса оқибатида Булоқбоши туманидаги айрим маҳаллаларда сув тошганини маълум қилди.

"Талафотлар ўрганилганда, жами 560 та хонадонни сув босгани маълум бўлди",- дейилади хабарда.

766
0

Комментарии