• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 мая 2025

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кучайиб бораётган вазиятдан жиддий хавотирда эканини билдириб, томонларни дипломатик мулоқот ва тинчлик йўлига чақирди.

793
0
ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кузатилаётган кескинашув муносабати билан расмий баёнот берди. Унда таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу ҳолат ривожини хавотир билан кузатмоқда. 

“Биз икки давлатни вазминликка, тинчлик ва барқарорлик манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилишга чақирамиз. Шунингдек, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият бериш лозим”, — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон бу борадаги ҳар қандай халқаро ёки минтақавий тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилган.

793
0

Комментарии