“Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Низомга қўшимча ва ўзгартириш киритилди, дея хабар бермоқда Norma.uz.
Хусусан, валюта операциялари амалга оширилиши мониторинг қилинадиган оффшор зоналар рўйхати кенгайтирилган. Унга Америка Самоаси, Аруба, Гватемала, Доминика, Кирибати, Монако, Норманд Олдерни ороллари, Питкэрн, Сан-Марино, Сен-Мартэн, Уругвай ва Филиппин киритилган. Рўйхатдан жами 69 мамлакат ўрин олган.
Бундан ташқари, критерийлардан бирига тузатиш киритилган. Эндиликда резидент-жисмоний шахс томонидан хориждаги жисмоний шахсга юборадиган ўтказма ҳажми белгиланган. Банклар агарда бир календарь йили давомида бу рақам 100 млн сўмдан (аввал бу маблағ $10 минг эквивалентида эди) ошса, бу ҳақда хабардор қилиши шарт.