• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2025

Ўзбекистонда сиртқи таълимга қабул тўхтатилади

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади. Ҳозирги сиртқида ўқиётган талабалар ўқишини давом эттираверади.

2058
0
UzNews.uz

"Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон президентининг фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиб, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади;

— 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;

— магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;

— олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилади;

— муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади;

— идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ҳар бир таълим ташкилоти таркибида умумий штатлар доирасида ихтисослашган ташкилот сифатида ушбу қарорга масъул ихтисослашган таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.

2058
0

Комментарии