• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2025

Сурхондарёда бир аёл бозорда ёш қизчани сабабсиз пичоқлаб ўлдирди — видео

Бош прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

1838
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бозорда бегона аёл бир қизчага пичоқ санчиб олгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 1 май куни Денов туманида содир бўлган. Аёл 3 ёшли қизга ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатларини етказган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида қиз туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

1838
0

Комментарии