• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 мая 2025

Тошкентда Россиядаги $1000 ишни ваъда қилиб, наркотик канал эълонларини тарқатган йигитлар қамалди

Улар гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламаси баннерларини девор ва устунларга ёпиштириб юрган.

1297
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки нафар фуқаро гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламасини қоғоз ҳамда баннер шаклида девор ва устунларга ёпиштириб юргани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Суриштирув ишлари давомида ушбу реклама варақаларини чоп этиб берган шахс ҳам аниқланди.

“Рекламачилар гуруҳидан менга алоқага чиқиб, “Россияда иш” деб ёзилган баннер бор, дейишди. Мендан нархларини сўрашди. Манзил юборсанг, иккитасини ишчиларим сендан олиб кетади, дейишди. Тўғриси, ҳаммасига ўзим айбдорман”-, дейди чоп этувчи шахс. 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Юнусобод туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчилар МЖтКнинг 56-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


1297
0

Комментарии