• 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 500 сум
    -14.33
  • 14 471 сум
    -129.22
  • 152 сум
    -4.45
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 октября 2020

Йил бошидан буён 3 минг гектардан ортиқ ерга ноқонуний уй-жой қурилган

Эндиликда космосдаги сунъий йўлдошлар орқали кузатувдан фойдаланиб, бундай ҳолатларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

975
0
Google Earth

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 октябрь куни давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ёки ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш муаммосига ҳам тўхталиб ўтилди.

Қайд этилганидек, биргина жорий йилда 50 мингга яқин ҳолатда 11 минг 200 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланган, шундан 3 200 гектарда ноқонуний уй-жой қурилган. Буларнинг 99 фоизи суғориладиган, унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари.

Аграр ерларни назорат ва экинларни мониторинг қилиш мақсадида ҳар бир туман дрон билан таъминланиши айтилди. Бундан ташқари, космосдаги сунъий йўлдошлар орқали кузатувдан фойдаланиб, ноқонуний қурилмаларни тезкор аниқлаш ва қурилишни илк босқичидаёқ бартараф этиш имконини берадиган ахборот тизими йўлга қўйилади. Бу дастлаб айрим вилоятларда синовдан ўтказилади.

Соҳадаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун Кадастр агентлигининг барча бўғинларини малакали кадрлар билан тўлдириш, янги тизим мазмуни ва тартиби бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди. Жойлардаги кадастр бўлимларининг моддий-техник таъминоти ва меҳнат шароитларини яхшилаш юзасидан ҳам кўрсатма берилди.

– Умуман айтганда, ҳар бир ҳоким ва сектор раҳбарлари ер ҳисобини тўғри йўлга қўйиш, ерни кўз қорачиғидай асраш ҳудудларнинг иқтисодий юксалишига хизмат қиладиган асосий омиллардан бири эканини англаб етиши лозим, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бу орқали учта муҳим масалани, яъни, ердан самарали фойдаланишни, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулк ҳуқуқини ва дахлсизлигини таъминлашни ҳамда солиқ базасини кенгайтириб, бюджет даромадига қўшимча захиралар шакллантиришни ҳал қилган бўламиз.

Видеоселектор йиғилишида мутасаддилар ер ва кадастр ҳисобини тўғри йўлга қўйиш орқали натижадорликни таъминлаш чоралари юзасидан ҳисобот берди.

975
0