Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда ука акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб, ўлдирди

Битта туманда содир бўлган жиноятлар бўйича жиноий иш қўзғатилди.

1360views0replies
0

UzNews.uz

Жиззах вилояти прокуратураси хабарига кўра, 7 август куни Жиззах вилояти Зарбдор туманида фуқаро Т.А укаси Ю.Т билан тумандаги дала шийпонларининг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилади. Ака-ука ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжалда Ю.Т акаси Т.Ани ошхона пичоғи билан танасининг юз ва бошқа соҳаларига бир неча маротаба уради. Ака оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, 8 август куни Зарбдор туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро А.Н ва қайнукаси А.С ўртасида ўзаро жанжал билан келиб чиқади. 
Оқибатда қайнука келинойиси А.Н.ни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб, тан жароҳати етказади. Аёл ҳодиса оқибатида вафот этган.
Ушбу икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.
1360views0replies
0

Комментарии