Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда коронавирусга қарши дориларни 26,5 млн сўмга пуллаётган талаба ушланди — видео

У бир дорининг ҳар бир қутисини 650 минг сўмдан, бошқасини 130 минг сўмдан сотмоқчи бўлган.

877views0replies
0

видеодан кадр

Жорий йилнинг 20 август куни қашқадарёлик 19 ёшли йигит Жиззаҳ шаҳрида фуқаролардан бирига пандемия даврида талаб юқори бўлган ҳамда коронавирусни даволашда кенг қўлланиладиган сифат сертификатига эга бўлмаган дориларни сотаётгани аниқланди.
Қайд этилишича, у 40 дона қутида “Ремдесивир”нинг ҳар бир қутисини 650 минг сўмдан ҳамда 5 дона қутида “Триметабол”нинг ҳар бир қутисини 130 минг сўмдан жами 26 млн 650 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси бўлган ушбу йигит мижоз билан олдиндан инртернет орқали келишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
877views0replies
0

Комментарии