Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзини актриса сифатида кўрсатиб, пул ўғирлаш билан шуғулланган 10-синф ўқувчиси қўлга олинди

У актриса Асал Шодиева номидан Instagram'да Giveaway қилиб, одамларнинг пулларини ечиб олган.

1274views0replies
0

Актриса Асал Шодиева номидан Instagram'да фейк аккаунт очиб, одамларнинг пулларини ечиб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.
Ушбу мурожаатга кўра, 14 март куни қизи Н.Р.нинг Instagram-ижтимоий тармоғидаги профилига “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келган.
У профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб, ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берган.
Шундан сўнг, шу куни соат 21:00 ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600 минг сўм миқдордаги пули йўқолганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этган  Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган А.А. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
1274views0replies
0

Комментарии