Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистоннинг учинчи аёл-ҳокими вафот этди

Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова оғир ҳасталикдан вафот этди.

2956views0replies
0

"Юксалиш" УҲ

Андижон вилоятининг Бўстон (собиқ Бўз) тумани ҳокими Садбархон Мамитова 55 ёшида вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'нинг Андижон вилояти ҳокимлигидаги манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида даволанаётган Садбархон Мамитованинг ўлимига 12 бармоқли ичак касаллигининг асоратлари сабаб бўлган.
Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижоннинг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини (сиртқи) тамомлаган. У турли йилларда Жалақудуқ туманида турли лавозимларда ишлаган.
2007-2008 йилларда туман ҳокими ўринбосари — туман хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган, 2011-2017 йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаган. 2019 йилдан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари эди.
Садбархон Мамитова 2020 йил 4 март куни Бўстон тумани хокими бўлиб, Ўзбекистон тарихида учинчи аёл-ҳоким бўлганди. Унгача Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига Дилфуза Ўролова, Бухоро вилоятининг Олот туманига Наргиза Неъматова ҳоким қилиб тайинланганди.
2956views0replies
0

Комментарии