• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 августа 2021

Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича тутган позицияси айтилди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари сенаторларга берган ҳисоботида афғон масаласи бўйича саволларга жавоб берди.

1045
0

Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида ҳисобот берган ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистон Афғонистондаги барча ички сиёсий кучлар ўртасида мамлакат янги ҳукуматини тузиш бўйича миллий муросага имкон қадар тезроқ эришишдан манфаатдор, деб таъкидлади. 

Ўзбекистон мазкур мамлакатда кенг вакилликка асосланган инклюзив коалицион ҳукуматни тузиш асносида тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлаши айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳамкорларига Афғонистондан фуқароларни транзит йўли билан хавфсиз жойга кўчириш борасидаги ишларига ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, транзит орқали Афғонистондан чиқиб кетаётган фуқаролар белгиланган манзилга етиб бориши кафолатланган. Транзит йўли билан Ўзбекистонга кириб келганларнинг ҳеч бири қолмаслиги маълум қилинди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Кобул ва Мазори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари фаолият олиб боришда давом этмоқда.

1045
0