• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 21 мая 2021

Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар ҳафта охири кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1274
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 21 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат дам олиш кунларида кўп йиллик меъёрдан 2-3 даражага кўп бўлади ва кечаси +15...+20 даражани, кундуз куни +29...+34 даражани ташкил этади.

Маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

1274
0